ТХСЯ доирасида 50 ошиқ хорижий компаниялар туризм профессионаллари дастурида қатнашадилар

Дата: 22:43, 14-09-2015.

Тошкент. 14 сентябр. ЎзТАГ – 6 октябрда 50 ошиқ хорижий компаниялар “Hosted buyers/Профессионал харидор” дастурида қатнашадилар. Тадбир ХХI “Ипак йўлида туризм” Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркаси (ТХСЯ) доирасида бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбектуризм” МК маълумотларига кўра, улар орасида Россия, Британия, Германия, Исроил, Ҳиндистон, Индонезия, Италия, Латвия, Покистан, Туркия ва АҚШ компаниялари бор.

В2В шаклида ўтувчи ушбу учрашув Ўзбекистон ва хориж сайёҳлик фаолият субъектлари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш мақсадларида ўтказилмоқда.

“Ушбу тадбирадан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистонга туристлар оқимини кўпайтириш, уни истиқболли йўналиш сифатида тақдим этиш, хорижий ҳамкорларга анъанавий ва янги туристик йўналашларни намойиш этишдан иборат”, - дейилади “Ўзбектуризм” хабарида.

Эслатиб ўтамизки, 2015 йилнинг 5-7 октябрида “Ўзэкспомарказ”да “Ипак йўлида туризм” Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркаси 21 марта ўтказилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: