“Тоға” ўзбек фильми Иркутскдаги халқаро театр ва кино фестивалида намойиш этилади
Тошкент. 5 август. ЎзТАГ – Иркутск шаҳридаги “Оила даврасида” IX-Халқаро театр ва кино фестивалида ўзбек режиссери Рашид Маликовнинг “Тоға” фильми намойиш этилади, деб хабар қилади Anhor.uz нашри.
Фильм асосида тоға ва жиян ўртасидаги муносабатлар ётади. Фильмда ёритилган бош ғоя - биз яқин кишиларнинг қўллаб-қувватлашларисиз қўйилган мақсадларга эриша олмаймиз, деган хулосадир.
Ушбу картина “Ўзбеккино” Давлат агентлиги томонидан тасдиқланган бўлиб, “Ўзбекфильм” студиясида суратга олинган. Унда Бобур Йўлдошев, Борис Ғафуров, Нигора Каримбоева, Раъно Шодиева ва бошқа таниқли актёрлар суратга тушганлар.
Кинофестивалнинг асосий конкурс дастурига Россия, Украина, АҚШ, Хитой, Сербия, Қозоғистон, Голландия, Сингапур каби мамлакатларда олинган фильмлар ҳам кирган.


