“Тоға” ўзбек фильми “Оила даврасида” ҳалқаро фестивалининг гран-присини олди

Дата: 11:43, 11-08-2014.

Тошкент. 11 август. ЎзТАГ – Иркутскда “Оила даврасида” IX Ҳалқаро театр ва кино фестивали якунланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Режиссёр Рашид Маликовнинг “Тоға” фильми россиялик режиссёр Алла Сурикованинг болалар учун ишланган “Олға бос” кинокартинаси ҳамда Геннадий Шапошниковнинг “Сўнгги муддат” спектакллари билан биргаликда Гран-при мукофотини олди”, – дейилади фестиваль ташкилий қўмитаси хабарида.

“Тоға” фильми Бухоро аҳолисининг ўтган аср 80-йилларидаги ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади. Фильм марказида картина қаҳрамонларидан бири Санчонинг тоғаси Жумашнинг авантюристик саргузаштлари ва таҳликали ҳаёти воқеалари туради. Фильм Бухоро шаҳрида суратга олинган. Режиссёр Р.Маликов фильмнинг асосий воқеаларини табиий декорациялар фонида суратга олди ва бир жойнинг ўзида моҳир актёрлар, композиторлар, операторлар ва овоз режиссёрларидан иборат ажойиб жамоани йиғишга эришди. Жумашнинг жияни Санчо ролини “Илҳом” театрининг бадиий раҳбари Борис Гафуров, Жумаш ролини эса актёр Бобур Йўлдошев ўйнади. Ушбу фильм учун ўзбек миллий асбобларида ижро этилган, лекин ўзбекча бўлмаган мусиқа ёзилди ва бу ҳол картинага совет Шарқи колоритини берди.

Эслатб ўтамизки, илгари ЎзТАГ “Тоға” фильмининг Иркутскдаги Халқаро театр ва кино фестивалида намойиш этилиши ҳақида хабар берган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: