Тоғли ҳудудлардан ташқари бутун Ўзбекистон бўйлаб ҳаво аста-секин илийди
Тошкент. 28 февраль. ЎзТАГ - Тоғли ҳудудлардан ташқари бутун Ўзбекистон бўйлаб ҳаво аста-секин илийди, дея хабар берилади Гидрометеорология хизмат маркази (Ўзгидромет) сайтида.
Тошкет шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-2° совуқ, кундузи 8-10° илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 0-5° илиқ, Хоразм вилоятида 3-8° илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 8-13° илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 8-13° илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1° совуқ-4° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.