“Тоджик Эйр”нинг самолётига 2А-check шакли бўйича Ўзбекистонда хизмат кўрсатилмоқда
Тошкент. 18 июл. ЎзТАГ – “Тоджик Эйр”нинг самолётига 2А-check шакли бўйича Ўзбекистонда хизмат кўрсатилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Тоджик Эйр” авиакомпанияси самолётлари “Uzbekistan Airways Technics” авиакорхонада (“UAT” АК) биринчи марта техник хизматдан ўтаётгани йўқ. Бунинг учун барча сабаблар – хизматларнинг халқаро сертификатлар билан тасдиқланган юқори сифати, қулай нарх сиёсати, мижозларга индивидуаль ёндашув, ҳудудий яқинлик – каб омилар бор. Буларнинг бари ушбу авиакорхонани танлашимизга сабаб бўлди”, - дейди тожик авиакомпанияси инженери Шавкат Насиржанов.
“Тожик буюртмачиси билан алоқа ўтган йили ўрнатилган. Бу “Тоджик Эйр” авиакомпаниясининг учинчи самолёти. Бугунда кўплаб корхоналар ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш билан шуғулланади. Ўтказилаётган маркетинг ишлари орқали янги мижозларни жалб қилмоқдамиз”, - дея изоҳлайди “UAT” АК шартномалар бўлими бошлиғи Ирина Мирошниченко.
Эслатиб ўтамизки, Тошкент авиатаъмирлаш корхонаси “Тоджик Эйр” авиакомпанияси билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни 2016 йилда йўлга қўйган.