Токиода ўзбек-япон сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Тошкент. 25 март. ЎзТАГ – Куни кеча Токио шаҳрида Ўзбекистон ва Япония Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг 16-раунди бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ТИВ матбуот хизматига асосланган ҳолда.
Тадбир давомида 2015-йилнинг 24-26-октябр кунлари Япония Бош вазири Шинзо Абенинг Ўзбекистонга расмий ташрифи чоғида эришилган келишувлар ва битимларни амалга ошириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинган.
Шунингдек, учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, технологик, молиявий ва техникавий, маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболлари муҳокама қилинди ҳамда халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Эслатиб ўтамизки, 25 мартда Токиода Ўзбекистон делегацияси иштирокида “Марказий Осиё + Япония” Юқори лавозимли шахслари мулоқотини 11-йиғилиши бўлиб ўтади.
Япония бош вазирининг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида қиймати $8,5 млрддан зиёдлик инвестиция лойиҳаларини биргаликда амалга оширишга келишиб олинган эди.