Толибон баҳорги ҳарбий кампания бошланганлиги ҳақида эълон қилди

Дата: 14:02, 23-04-2015.

Тошкент. 23 апрел. ЎзТАГ – Чоршанба куни Толибон ҳаракати вакиллари яқин орада баҳорги ҳарбий кампания бошланиши ҳақида эълон қилдилар, дея хабар беради Афғон телеграф агентлиги (АфТАГ).

Маълумқи, йилнинг совуқ фаслларида тоғли ҳудудларда жангариларнинг фаоллиги кўпчилик тоғ довонларининг ёпилиши сабабли сустлашади. Баҳор келиши билан эса улар яна ҳаракатларини фаоллаштирадилар.

Толиблар томонидан ҳаракат сайтларидан бирида эълон қилинган баёнотда айтилишича, улар ҳамон ўзларининг асосий душманлари сифатида хорижий ҳарбийларни кўрадилар, деб хабар қилди афғон ОАВ.

Толиблар “оккупантлар”га қарши ракета ўқлари, диверсант-агентларни жорий қилиш, тўсатдан хужумлар ва ҳ. к. операцияни амалга оширишга ваъда берганлар. 24 апрелда эса улар мамлакатнинг турли қисмларида бир неча йирик хужумлар уюштиришларини ҳам таъкидлаб ўтганлар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: