Толимaржон ИЭС янги БГҚ фойдаланишга топширилди
Тошкент. 25 август. ЎзТАГ – Куни кеча Толимaржон ИЭСда қуввати 450 МВтлик иккинчи янги буғ-газ қурилмаси (БГҚ) фойдаланишга топширилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Агар олдин станцияда бир ойда 540 млн кВт/с электроэнергия ишлаб чиқарилган бўлса, янги қувват ишга тушгач, бу кўрсаткич 1 млрд кВт/с.дан ошади. 2016 йил охирига қадар станцияда яна бир БГҚ ишга тушириш режалаштирилган. Натижада ушбу ИЭСда йилига 7,2 миллиард кВт/с электр энергияси ишлаб чиқарилади”, - деб таъкидлашди “Ўзбекэнерго”да.
Янги БГҚ асосий афзаллиги унинг фойдалилик коэффициенти юқорилигида. Бу кўрсаткич унда 55% тенг (олдингисида 37%).
Янги БГҚси 1 кВт/с электроэнергия ишлаб чиқариш учун 220-225 грамм шартли ёқилғи сарфлайди, бу эса қуввати 800 МВтлик энергоблок кўрсаткичидан 80-90 граммга оз.
Лойиҳанинг бош пудратчиси жанубий кореянинг Hyundai Engineeringand Construction и Daewoo International Consortium компанияларидир. Лойиҳа қиймати эса $861,7 млнга тенг.
Лойиҳа Осиё тараққиёт банки, Япон халқаро ҳамкорлик агентлиги ва Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.
Маълумот ўрнида, “Ўзбекэнерго” АЖ электростанциялари томонидан 2015 йилда 55,5 млрд кВт/с электроэнергия ишлаб чиқарилган, жорий йилнинг олти ойида ушбу кўрсаткич 27,27 млрд кВт/с.дан ошди.