“Тошиссиққуввати” 21 июлдан республика пойтахтида иссиқ сув ва иситиш тарифларини оширади

Дата: 11:45, 07-07-2017.

Тошкент. 7 июл. ЎзТАГ – “Тошиссиққуввати” 21 июлдан республика пойтахтида иссиқ сув ва иситиш тарифларини оширади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) компания сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.

Иссиқ сув учун ҳисоблагич бўйича ҳақ тўлашда бир куб метр сув баҳоси ҳозирдаги 3736,92 сўм ўрнига 3915,9 сўмни ташкил қилади.

Ҳисоблагич мавжуд бўлмаган тақдирда 1 кубометр иссиқ сув 15292,52 сўмга тенг бўлади (ҳозирда 14593,56 сўм).

Иситиш тарифлари бир квадрат метрига 1323,86 сўмгача қимматлайди (олдин 1263,35 сўм).

Бундан олдин пойтахтда электроэнергия, газ ва совуқ сув тарифлари оширилиши ҳақида хабар қилган эдик.

Янгилик билан ўртоқлашиш: