Тошкенда анъанавий “BankExpo-2015” кўргазмаси бўлиб ўтади

Дата: 18:05, 02-03-2015.

Тошкент. 2 март. ЎзТАГ – 12-13 март кунлари пойтахтдаги “Кўргазма Савдо Маркази” мажмуида анъанавий Банк хизматлари, ускуна ва технологиялар миллий кўргазмаси – “BankExpo-2015” бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ташкил этилмоқда. Кўргазмага Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ахборот ва коммуникация технологиялари, бюджет ва иқтисодий масалалр бўйича қўмиталари расмий кўмак кўрсатмоқда. Кўргазма Ўзбекистон Банклари ассоциацияси, Ахборот технологиялари корхона ва ташкилотлари ассоциацияси кўмагида бўлиб ўтмоқда. ICTNEWS журнали табдирнинг ахборот ҳамкоридир.

Кўргазмада республиканинг барча тижорат банклари, етакчи суғурта, лизинг ва инвестиция компаниялари қатнашиб, улар томонидан банк-молия тармоғидаги энг янги хизмат ва ишланмалар намойиш этилади.

Банклар, молия ташкилотлари, суғурта компаниялари, электрон банкинг, мобиль тизимлар, пул ўтказиш тизимлари “BankExpo-2015”нинг асосий бўлимлари бўлади. Иштирокчилар соҳадаги тажрибалари, мавжуд технология ва ечимлар, замонавий ишланмаларга доир билимлари билан ўртоқлашадилар.

Шунингдек, кўргазма дастуридан доира суҳбатлари, семинарлар, тақдимотлар, учрашув ва маҳорат дарслари ҳам ўрин олган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: