Тошкент 2015 йилда россия сайёҳлари орасида энг оммавий бўлган шаҳарлар рейтингига кирди

Дата: 12:25, 14-04-2015.

Тошкент. 14 апрел. ЎзТАГ – Тошкент Oktogo.ru меҳмонхоналарни online-бронлаш хизмати томонидан тайёрланган 2015 йилда МДҲ мамлакатлари сайёҳлари орасида энг оммавий бўлган шаҳарлар рейтингига кирди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Рейтинг 2015 йилда россияликлар томонидан МДҲдаги меҳмонхоналарни бронлашга доир маълумотлар асосида тайёрланган.

“Тошкент россиялик сайёҳлар томонидан ташриф буюрилган МДҲ энг оммавий 10 шаҳарлари рўйхатида 8-ўринни эгаллади. Кейинги ўринларда Минск (1), Киев (2), Баку (3), Алмати (4), Ереван (5), Астана (6), Витебск (7), Брест (9) ва Львов (10) бормоқда”, – дейилади рейтингда.

Бундан ташқари, МДҲ шаҳарлари орасида 2015 йилдаги энг узун давом этган саёҳатлар Тошкентга амалга оширилган бўлиб, бу ерда сайёҳлар ўртача беш кун бўлганлар. Солиштириш учун, Брест шаҳрида бир сайёҳ ўртача бир ярим кун бўлган.

Статистикага кўра, 2015 йилда россияликлар МДҲ бўйлаб саёҳатларнинг 40% Беларусияга, 17% Украинага, 14% Қозоғистонга, 10% Озарбайжонга, 8% Арманистонга, 5% Ўзбекистонга, 3% Молдавияга, 2% Қирғизистон ва 1% Тожикистонга амалга оширганлар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: