Тошкент аҳолисининг учдан бир қисми электроэнергия ҳисоблари ҳақида SMSдан билиб олади

Дата: 07:12, 31-05-2014.

Тошкент. 31 май. ЎзТАГ – Уяли телефон орқали электр қувватига ҳақ тўлаш ҳақида маълумот берувчи “Электр ҳисоби” дастурига Тошкентдаги истеъмолчиларнинг 2 миллиони ёки 32,6% киритилган. 2014 йил охирида ушбу кўрсаткични 100% чиқариш режалаштирилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбекэнерго” ДАКдан хабар қилишларича, “Электр ҳисоби” дастури истеъмолчига мавжуд қарздорлик, ҳисоблагич кўрсаткичлари, электр қуввати учун банк орқали ҳақ тўланганлиги ҳақида SMS-ҳабар ёрдамида маълум қилади.
Ҳозирги пайтда электр истеъмоли учун аҳоли томонидан тўланаётган тўловларнинг 70% онлайн режимида амалга оширилмоқа.
Ўзбекистонда умумэнергия истеъмоли ҳажмида электр қувватидан фойдаланиш улуши доим ошмоқда. Агар 1990 йилда унга мамлакатдаги умумэнергия истеъмолининг атига 10,3% тўғри келган бўлса, 2000 йилда ушбу кўрсаткич 13,9%, 2013 йилда эса 24,4% етди.
Бу кўп жиҳатдан аҳоли турмуш даражасининг ошиши, натижада кондиционер, микротўлқинли печкалар, телевизорлар, компьютер техникаси каби маиший қурилмалардан фойдаланиш кўпайиши билан боғлиқ.

Янгилик билан ўртоқлашиш: