Тошкент аэропорти Душанбедан келган йўловчи рейсини қабул қилишдан бош тортди

Дата: 18:40, 20-02-2017.

Тошкент. 20 феврал. ЎзТАГ – Тошкент аэропорти 1993 йилдан бери илк марта Душанбедан келган йўловчи рейсини қабул қилишдан бош тортди, деб хабар беришди ВВС Рус хизматига “Сомон Эйр” тожик авиакомпаниясида.

“10 февралда Тошкентдги музкараларда “Сомон Эйр” авиакомпаниясига 20 февралдан бошлаб Тошкент аэропортига учишларни амалга ошириш рухсати берилган эди. Аммо бугун “Сомон Эйр” Тошкент аэропортидан учишларни амалга оширишга таъқиқ ҳақида хабар олди”, - дейилади авиакомпания хабарида.

Биринчи доимий рейс билан Тошкентга 26 йўловчи учиши зарур эди.

“Барча йўловчиларга чипталарни сотиб олишга кетган пуллари қайтарилди. Баъзиларига чипта Душанбе-Хўжанд” рейсига қайта расмийлаштирилди”, - деб қўшимча қилишди авиакомпанияда.

Эслатиб ўтамизки, бундан олдин Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги авиарейслар 25 йилдан бери қайта тикланган эди. 10 февралда Душанбедан Тошкентга мутахассислар ва меҳмонлар бўлган илк самолёт учиб келди. Бу техник рейс эди. Мамлакатлар орасида доимий учишлар 20 февралда бошланиши кутилаётган эди.

Маълумки икки давлат орасидаги авиақатнов 1992 йилда Тожикистонда фуқаролик уруши бошланганидан кейин тўхтатилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: