Тошкент аэропорти одатдаги тартибда яна қайта ишлай бошлади

Дата: 15:08, 20-12-2017.

Тошкент. 20 декабр. ЎзТАГ – Тошкент аэропорти одатдаги тартибда яна қайта ишлай бошлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон Ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси бугун эрталаб кучли туман туфайли ёпилган Тошкент халқаро аэропорти яна парвозларни қабул қила бошлагани ҳақида хабар қилади”, - дейилади МАК матбуот хизмати хабарида.

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, аэропорт ноқулай об-ҳаво шароитлари туфайли  Истамбул, Минск, Санкт-Петербург, Тель-Авив, Бишкек, Римдан учиб келган парвозларни қабул қила олмаган, уларни Самарқанд ва Навои аэропортларига йўналтирган эди. Париж ва Лондондан учиб келган ҳаво кемалари, Turkish Airlines самолёти ҳам заҳира аэродромларига йўлланган эди.

Эслатиб ўтамизки, 16 ва 17 декабрда ҳам туман туфайли рейсларнинг қўниши кечиктирилган эди. 

Сурат манбаи: фото из открытых источников

Янгилик билан ўртоқлашиш: