“Тошкент” аэропортида коронавирус туфайли тиббий-санитар текширув кучайтирилди

Дата: 15:39, 30-06-2015.

Тошкент. 30 июн. ЎзТАГ – “Тошкент” аэропортида яқиншарқ респиратор синдроми – коронавирус туфайли тиббий-санитар текширув кучайтирилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК матбуот хизмати хабарига асосланган ҳолда.

Хабарда айтилишича, юқоридаги юқумли касалликда гумон қилинган беморларни аниқлаш клиник маълумотлар ва эпидемиологик анамнез асосида амалга оширилади.

“Бугун Сеул, Дубай ва Шаржадан келаётган барча йўловчилар иссиқликка таъсирчан тепловизорлар ёрдамида текширилмоқда. Шаҳарнинг инфекцион стационарларида коронавирусда гумон қилинган беморларни ётқизиш учун зарур дори-дармонлар билан таъминланган алоҳида палаталар тайёрлаб қўйилган”, – деб таъкидланади сешанба куни эълон қилинган хабарда.

Эслатиб ўтамизки, “Тошкент” аэропорти – Ўзбекистоннинг энг йирик аэропорти бўлиб, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясининг асос аэропорти ҳисобланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: