“Тошкент” аэропортида янги халқаро линиялар терминали ишга туширилади

Дата: 11:01, 27-01-2015.

Тошкент. 27 январ. ЎзТАГ – Жорий йилнинг охирида “Тошкент” аэропортида янги халқаро линиялар терминалини ишга тушириш режалаштирилмоқда. Бу ерда халқаро линиялар йўловчилари қабул қилинади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Терминал узоқ вақтдан бери фойдаланилмаётган маҳаллий авиалиниялар аэровокзали ўрнини босади. Март ойида биз лойиҳа-смета ишларини якунлаб, бош пудратчини аниқлаб оламиз. 2015 йил охирига қадар барча ишларни тугаллаб, терминални ишга туширамиз. Бу ердан бир соатда 300 пассажир ўтказилади”, – деб таъкидлади ЎзТАГ мухбирига аэродромлар ер усти иншоотларини эксплуатация қилиш департаменти директории Антон Ходжаян.

Янгилик билан ўртоқлашиш: