Тошкент аэропортида янги терминалнинг қурилиши жорий йилда бошланади
Тошкент. 4 август. ЎзТАГ – Жанубий корейс компаниялари консорциуми Тошкент аэропортида янги йўловчи терминали лойиҳасининг техник-иқтисодий асосномасини (ТИА) ишлаб чиқишни якунлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Жорий йилда ТИА ҳукуматга тақдим этиш, молиялаштиришни очиш ва қурилиш-монтаж ишларини бошлаб юбориш режалаштирилмоқда. Лойиҳа ишларини корейс томонидан “Инчхон” аэропорти бошқарувчи компанияси, Heerim Architects & Planners, Yooshin Engineering, EY Hanyong ва Кореа транспорт институти амалга оширди”, - деб хабар беришди Миллий авиакомпанияда.
Бошланғич маълумотларга кўра, терминал қурилишига $312 млн йўналтирилади. Уларнинг катта қисми – $300 млн атрофидасини хорижий инвестиция ва кредитлар ташкил қилади.
Аниқлаштирилишича, янги терминал тўрт йил давомида қурилади ва унинг майдони мавжуд терминалникидан 2 марта катта бўлади. Йўловчиларга хизмат кўрсатиш ҳажми ҳам 3 мартага ошади. У соатига 1,5 минг йўловчига хизмат кўрсатиши режалаштирилган.