Тошкент аэропортининг янги терминали амалдагисидан икки баравар катта бўлиши мумкин

Дата: 18:34, 10-05-2016.

Тошкент. 10 май. ЎзТАГ – Тошкент аэропортининг янги терминали амалдаги “Тошкент-2” терминалидан икки баравар катта бўлиши мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу таклиф Тошкентда тақдим этилган аэропорт лойиҳаси техник-иқтисодий асосномасига бағишланган семинарда ўртага ташланди.

Таклифга мувофиқ, янги “Тошкент-4” терминалининг қурилиши 4 йил ичида якунланади. Майдони икки бараварга ўсган терминалда йўовчилар учун ажратилган бино ҳажми амалдагидан уч карра катта бўлади.

Оралиқ семинар Корейс халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) томонидан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК билан биргаликда ташкил қилинган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: