Тошкент аэропортининг янги терминали қурилиши жорий йилда бошланади

Дата: 13:41, 09-02-2017.

Тошкент. 9 феврал. ЎзТАГ – Тошкент аэропортининг янги халқаро терминали қурилиши жорий йилда бошланади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Янги терминалнинг майдони 87 минг квадрат метрни, ўтказиш имконияти эса соатига 1,5 минг киши ёки йилига 5,7 млн йўловчини ташкил қилади. Осмондан қараганда терминал қанотларини ёйган хумо қушига ўхшаган бўлади. Терминал қурилишига уч йил вақт кетади.

“Лойиҳанинг умумий қиймати $430 млндан ошади, унинг бир қисмини жанубий кореянинг Эксимбанки ажратади. Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосномаси Корея Халқаро ҳамкорлиги ташкилоти грантини жалб қилган ҳолда кореялик қатор етакчи компанияларини жалб қилган ҳолда амалга оширилган”, - деб таъкидлашди Миллий авиакомпания матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, янги терминал қурилиши муносабати билан аэропорт атрофида 540 ҳовлида яшаётган 1400 оилалар бошқа манзилларга кўчирилиши режалаштирилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: