Тошкент Ахборот технологиялари университет ходимлари 3d ўйин ишлаб чиқдилар

Дата: 17:15, 05-12-2015.

Тошкент. 5 декабр. ЎзТАГ – Тошкент Ахборот технологиялари университет ходимлари “To'pni nazorat qil” мобиль 3d ўйинини ишлаб чиқдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Дастур дарсдан бўш пайтларда талабаларнинг мароқли ҳордиқ чиқаришлари учун мўлжалланган ва уларга инглиз тилида учрайдиган турли даражадаги мураккаб сўзларнинг маъноларини ўзлаштириш имконини беради. Унинг функционал имкониятлари акселометр ёрдамида тўпни ҳаракатлантириш, картага ўзгартириш киритиш, тўпнинг тезлигини ўзгартириш, картани бир нечта позисиялардан кўришдан иборат. Дастур ахборот технологиялари соҳасида қўлланиш учун мўлжалланган”, - дейилади Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлиги сайтидаги хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: