Тошкент ахборот технологиялари университети Motorola Solutions радиоускунасини олди

Дата: 11:26, 21-05-2015.

Тошкент. 21 май. ЎзТАГ – Тошкент ахборот технологиялари университети (ТАТУ) Motorola Solutionsнинг лицензияли дастурий таъминотга эга MotoTRBO линейкасидаги DMR (Digital Mobile Radio) стандарти турли транкинг режимларида ишловчи радиоускунасини олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Университетдан хабар беришларича, ушбу ускуна ўқув жараёнида талабалар томонидан “Симсиз алоқа тизимлари” ва “Мобиль алоқа” йўналишларини ўрганишда фойдаланилади.

Infocom.uz журнали маълумотларига кўра, ускунани топшириш маросими сешанба куни “Ўзбекистон Республикасида радиоэлектрон воситалардан фойдаланишнинг тартибга солиниши” семинари доирасида бўлиб ўтди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: