Тошкент Ахборот технологиялари университети ва Huawei ҳамкорлик ҳақида шартнома имзоладилар

Дата: 10:47, 06-12-2014.

Тошкент. 6 декабр. ЎзТАГ – Тошкент Ахборот технологиялари университети ва Huawei компанияси “Ёш авлодда телекоммуникациялар соҳасидаги бўлажак тараққиёт” дастури доирасида ҳамкорлик ҳақида шартнома имзоладилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бизнинг “Ёш авлодда телекоммуникациялар соҳасидаги бўлажак тараққиёт” дастуримиз АКТ соҳасида истеъдодларни тарбиялаш, ҳудудий салоҳиятни рағбатлантириш ва рақамли ҳамжамиятда қатнашишга қаратилган. Имзоланган келишув доирасида биз истеъдодли талабаларни ўқитиш, уларнинг тадқиқотларини рағбатлантириш учун грантлар ажратамиз, шунингдек, ўзбек ва хитой университетлари ўртасида стажировка ва талабалар алмашинувчини молиялаштирамиз”, – деди “Huawei Investment Tashkent” ХК МЧЖнинг бош директори Чжао Цзяпьпин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: