Тошкент ахборот технологиялари университетида “English for pupil” электрон дарслиги ишлаб чиқилди
Тошкент. 28 март. ЎзТАГ – Тошкент ахборот технологиялари университети дастурчилари “English for pupil” электрон дарслигини ишлаб чиқдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлигидан хабар беришларича, ушбу дастур мактабгача ёшдаги болалар ва бошланғич синф ўқувчиларини инглиз тилига интерактив ўқитиш учун мўлжалланган.
Дарсликда инглизча-ўзбекча ва ўзбекча-инглизча луғатлар ва қизиқарли тест саволлари ёрдамида ўқувчиларга инглиз тилини интерактив ўқитиш, инглиз тили грамматикасини ва товушларни тўғри талаффуз қилишга ўргатиш, инглиз тилида гап тузиш, ўзбек тилидан бевосита инглиз тилига таржима қилиш учун тайёр формулалар мавжуд.