“Тошкент-Андижон-Тошкент” йўналиши бўйлаб поездларнинг доимий қатнови йўлга қўйилди

Дата: 16:56, 01-02-2017.

Тошкент. 1 феврал. ЎзТАГ – “Тошкент-Андижон-Тошкент” йўналиши бўйлаб поездларнинг доимий қатнови йўлга қўйилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“2017 йил 1 февралдан бошлаб “Тошкент-Андижон-Тошкент” йўловчи поезди (№№61/62 ва 60/59) ҳамда юк таркиблари ҳаракати қайтадан йўлга қўйилди”, - дейилади чоршанба куни тарқатилган хабарда.

Эслатиб ўтамизки, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Тошкент-Андижон йўловчи поездлари ҳаракатини 23 январда профилактик-техник ишлар ўтказилиши муносабати билан тўхтатган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: