Тошкент атрофида автомобил двигателлари учун деталлар ишлаб чиқариш бўйича завод қурилади

Дата: 14:13, 28-07-2015.

Тошкент. 28 июл. ЎзТАГ – “Ўзавтосаноат” АК ва Жанубий Кореянинг “INZI AMT Co., Ltd.” компанияси GM Powertrain-Uzbekistan (GMPT-Uzbekistan) двигателлари учун босим асосида юқори аниқликдаги қуйиш йўли билан алюминий деталлар ишлаб чиқаириш бўйича завод қуриш ниятидалар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Завод қурилиши Ўзбекистон президентининг қарори билан маъқулланди.

Лойиҳани амалга ошириш учун “Ўзавтосаноат” АК ва “INZI AMT Co., Ltd.” компанияси низом жамғармаси $10 млнга тенг бўлган “UzAuto-INZI” қўшма қорхонасини (тенг улушларда) ташкил этадилар”, – деб таъкидланади хужжатда.

ҚК қурилиши учун Тошкент атрофида 6,9 гектар, жумладан, 5,9 гектар қурилишлардан ҳоли бўлган ер ажратилади.

Шунингдек, лойиҳани амалга ошириш шартлари аниқланиб, завод қурилиши учун зарур товарларни олиб кириш бўйичабожхона имтиёзлари ҳам берилди.

Режага кўра, завод 2017 йил январда эксплуатацияга топширилиши керак. Лойиҳанинг тахминий қиймати $13,2 млнга тенг.

Эслатиб ўтамизки, GMPT-Uzbekistan двигателари билан Асакадаги (Андижон вилояти) GM Uzbekistan завоида ишлаб чиқарилаётган енгил автомобиллар жиҳозланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: