Тошкент Австриянинг "Райффайзен банк" банк саммитини қабул қилади»

Дата: 13:47, 03-06-2019.

Тошкент. 3 июнь. ЎзТАГ – Тошкент Австриянинг "Райффайзен банк" банк саммитини қабул қилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Вена шаҳридаги Ўзбекистон элчихонасининг маълумотига кўра, 2019 йил 26 июнь куни Тошкент шаҳрида дунёнинг энг йирик молия муассасаларидан бири Австриянинг "Райффайзен банк" банк саммитини ўтказиш режалаштирилган”, - дейилади ТИВ матбуот хизмати хабарида.

Банк раҳбарияти таъкидлаганидек, саммитнинг ўтказилиши Ўзбекистонда молиявий-инвестициявий муҳитни яхшилаш ва халқимиз фаровонлигини оширишга қаратилган самарали ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар натижаларига дунёда тобора ортиб бораётган қизиқишнинг далилидир.

"Тошкент банк саммити икки мамлакат молия институтлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ишига хизмат қилиши, шунингдек, Ўзбекистон экспертларини халқаро капитал бозорларидаги сўнгги тенденциялар, жумладан, кредит масалалари, молиявий ҳисоб-китобларнинг янги турлари, савдо ва экспорт кредитлари, депозитарий ва клиринг хизматлари бозорларини тўлдириш ва очиш билан таништиришга хизмат қилиши кутилмоқда", - дейилади хабарда.

Делегацияни "Райффайзен банк" Молия институтлари департаменти директори Аксель Зуммер бошқаради. Тақдимотлар, шунингдек, юридик ва молиявий экспертиза бўлими директори Штефан Вихтль, МДҲ молия институтлари билан ишлаш бўйича бошқарувчи Павел Зарудский, "Райффайзен банк-Россия" қарз капитал бозори бўйича ижрочи директор Александр Булгаков ва бошқа экспертлар иштирок этадилар.

Сурат манбаи: finclub.net

Янгилик билан ўртоқлашиш: