Тошкент автобусларида Wi-Fi жорий қилиш бўйича лойиҳанинг биринчи босқичи якунланди
Тошкент. 16 феврал. ЎзТАГ – “Тошшахартрансхизмат” АЖ Тошкент автобусларида бепул интернет жорий қилиш бўйича “WiFi-BUS” лойиҳасининг биринчи босқичини муваффақиятли якунлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Компаниядан хабар беришларича, пойтахт жамоат транспорти йўловчиларига қулайлик берувчи лойиҳа EVO интернет-провайдери билан биргаликда ишлаб чиқилган. Лойиҳа доирасида 14-йўналишдаги 4 автобус Wi-Fi тармоғи бўйича интернетга симсиз уланиш ускуналари билан жиҳозланган.
Компания маълумотларига кўра, феврал-март ойларида якуний синовларни ўтказиш режалаштирилмоқда.