Тошкент автосалонларида Асакада ишлаб чиқарилган автомобилларни сотиб олиш учун шартномалар тарқатила бошланди

Дата: 16:51, 06-08-2014.

Тошкент. 6 август. ЎзТАГ – Пойтахт автосалонларида Асакада ишлаб чиқарилган автомобилларни сотиб олиш учун шартномалар тарқатила бошланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ҳозирча кўпчилик автосалонларда премиум тоифасига кирувчи автомобиллар – “Малибу”, “Каптива” ва “Кобальт”ларга шартнома берилмоқда. Аммо бугун кечқурун “Спарк” ва “Нексия”ларга шартнома беришга ваъда беришди. Ҳозирда автосалонларда камёб шартномани олишга умид қилган харидорлардан улкан навбатлар вужудга келди. Автомобилни харид қилишда биринчи тўлов миқдори 85% ташкил қилади. Тўлов 3 иш куни ичида амалга оширилиши керак”, - деди ЎзТАГ мухбирига харидорлардан бири.

Эслатиб ўтамизки, маҳаллий автомобилларга ихтисослашган Ўзбекистон автосалонларида автомобилларни одатда эркин савдода сотиб олиш мушкул. Анъанага кўра, йилига бир неча маротаба автомобиллар сотиб олишга шартномалар тарқатилади. Ушбу шартномалар бўйича автомобиллар етказиб бериш бир йилгача ҳам чўзилиши мумкин. Шу сабабли шартномалар тарқатиш харидорларда катта қизиқиш ва автосалонлар олдида улкан навбатлар юзага келтиради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: