Тошкент Ҳаёт сифати бўйича индексда фақат Алматидан ортда қолди

Дата: 18:55, 16-03-2017.

Тошкент. 16 март. ЎзТАГ – Тошкент Mercer консалтинг ширкатининг Ҳаёт сифати бўйича индексида 205-ўринни эгаллаб, минтақада фақат 178 поғонадаги Алматидан ортда қолди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Марказий Осиёдан рўйхатга Алмати (178-ўрин), Тошкент (205-), Бишкек (207-), Ашхабад (211-), Душанбе (215-) кирди.

Рейтингга Вена (Австрия), Цюрих (Швейцария), Окленд (Янги Зеландия) бошчилик қилмоқда. Рейтинг охирида эса Боғдод (Ироқ) турибди. Унинг қошидан Банги (МАР), Сана (Яман) ўрин олган.

Mercer индексни тузишда сиёсий ва ижтимоий муҳит, иқтисодий муҳит (валюта-алмашинув меъёрий хужжатлар, банк хизматлари), ижтимоий-маданий муҳит, тиббий ва соғломлаштириш соҳалари, юқумли касалликлар даражаси, оқава сувлар ва чиқиндиларни чиқариш тизими, мактаблар ва таълим, коммунал хизматлар ва транспорт, электр токи, дам олиш имкониятлари, истеъмол моллари ишлаб чиқиш, автомобиллар, турар жой шароитлари, атроф муҳит каби кўплаб меъёрларни ҳисобга олган.

2017 йилги рейтингда дунёдаги 231 шаҳардаги ҳаёт даражасига баҳо берилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: