Тошкент ҳайвонот боғи янги ҳайвонлар билан бойиди
Тошкент. 29 январ. ЎзТАГ – Тошкент ҳайвонот боғи янги ҳайвонлар билан бойиди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Тошкент ҳайвонот боғига янги ҳайвонлар олиб келинди. Улар орасида маҳаллий қулонлар, Пржевальский отлари, бухоро тоғ қўйлари ва жайронлар бор. Ушбу жониворлар қачонлардир республикамиз ёввойи табиатида мавжуд бўлган, лекин уларнинг сони камайиб, йўқолиш даражасигача келиб қолган”, - дейилади ҳайвонот боғи сайтидаги маълумотда.
Таъкидланишича, ҳозирда ҳайвонлар Бухородаги “Жайрон” қўриқхонасида яшаб, кўпаймоқдалар. Бу ерда мазкур ҳайвонларнинг кўпайиши учун барча зарур шарт-шароитлар яратилган.