Тошкент ҳайвонот боғида оҳу оламдан ўтди

Дата: 15:41, 26-03-2015.

Тошкент. 26 март. ЎзТАГ - Тошкент ҳайвонот боғида икки ёшли нор оҳу оламдан ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ҳайвоннинг ошқозони, қорнида катта миқдордаги ўраш воситалари, асосан, полиэтилен пакетлар топилди. Жониворнинг ўлимига сабаб бўлган муҳим сабаблардан бири – ташриф буюрувчилар томонидан берилган янги нон бўлиб, у ҳайвон ошқозонининг дамлашига олиб келади. Бу эса, ўз навбатида туёқли ҳайвонлар овқат ҳазм қилиш йўлида бошқа ёт нарслар биргаликда ичакларнинг тиқилиб қолишига сабаб бўлади”, – деб таъкидлашди пойтахт ҳайвонот боғи матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: