Тошкент ҳайвонот боғида ташриф буюрувчиларнинг айби билан лама нобуд бўлди

Дата: 13:28, 19-04-2016.

Тошкент. 19 апрел. ЎзТАГ – Тошкент ҳайвонот боғида ташриф буюрувчиларнинг айби билан лама нобуд бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Пойтахт ҳайвонот боғи маъмуриятининг аниқлаштиришича, ламанинг ошқозони ва ичакларида кўплаб миқдорда ҳазм бўлмайдиган буюмлар – полиэтилен ва ўраш материаллари, пластик идишлар қопқоқлари ва бошқалар топилган.

 “Ҳайвонот боғидаги жониворлар сийламоқчи бўлганингизда, илтимос, саломатлик учун ўта зарарли бўлган нимадир мазали нарсани сўраётган фарзандларингизни эсланг. Конфет ёки печенье ўрамини фарзандингиз беихтиёр ютиб юбормаслиги учун эҳтиёткорлик билан олиб ташлашингизни ҳам ёдга олинг. Ҳатто катта ҳайвон ҳам конфетни очиб олишга қодир эмас, яхши исга эга бўлган ўрам ва пакетларни ҳайвонлар уларнинг зарарлигини билмаслиги сабаб беихтиёр еб қўймоқдалар. Табиатда овқатга ўхшаш таъмга эга ейиш мумкин бўлмаган буюмлар мавжуд эмас. Улар болаларингиз сизга ишонгани каби сизларга ишонадилар”, - деб таъкидлашди ҳайвонот боғи маъмуриятида.

Эслатиб ўтамизки, бундан бир оз илгари Тошкент ҳайвонот боғида жайронлар, туялар, туяқушлар, лама ва бошқа ҳайвонлар нобуд бўлган эди. Уларга ҳам ташриф буюрувчилар томонидан озиқ-овқатлар полиэтилен ва фольга ўрамларида берилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: