Тошкент ҳайвонот боғида учта айиқчалар туғилди

Дата: 18:28, 02-05-2016.

Тошкент. 2 май. ЎзТАГ – Тошкент ҳайвонот боғидаги оқтирноқли (Тянь-шань) айиқлар жуфти – Пашка ва Машка бирваракайига учта айиқчали бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ҳайвонот боғи сайтига асосланган ҳолда.

Хабар берилишича, 15 ёшли ота-она айиқлар шу билан тўртинчи бор болали бўлишди, биринчи учта туғруқда бир йўла иккитадан айиқ болачалари дунёга келган эди.

“Яқинда айиқ болачалари ташриф буюрувчилар кўриши мумкин бўлган очиқ вольерга (ҳайвонлар учун атрофи ўралган махсус майдон) кўчирилди. Улар аллақачон тўрт ойлик бўлди. Шу сабабли айиқчалар сутли бўтқа, қирғичдан ўтказилган мева ва сабзавотлар, шунингдек, катта ёшли йиртқичлар емаги – гўштнинг майда тўғралган ҳолатдагисини татиб кўришга улгуришди”, - дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, айиқчалар олдинига очиқ кенгликда чўчишган, лекин ҳайвонларга хос қизиқувчанлик сабабли улар бутун вольерни айланиб чиқиб, хода ва зинапояларни ўзлаштирмоқдалар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: