Тошкент ҳайвонот боғига ҳимолай айиқлари олиб келинади

Дата: 09:06, 06-05-2014.

Тошкент. 6 май. ЎзТАГ - Айирбошлаш битими доирасида Тошкент ҳайвонот боғига Ҳимолай айиқлари ва пумалар, Нил тимсоҳлари ва гамадриллар олиб келиниши кутилмоқда, дея хабар беради 12news.uz нашри Тошкент ҳайвонот боғининг илмий-маърифий бўлими ходими Феруза Мирсолиҳовага асосланган ҳолда. Унинг сўзларига кўра, қишда ҳайвонот боғидаги жониворлар қатори кўпайган.
Хусусан, Калининграддан Алекс ва Хельга номли шерлар олиб келинди. Қанотлилар орасида туканларнинг беш тури, яшил қанот ара тўтиқуши, муқаддас майналар, қизил лорилар, мандарин-ўрдаклар ва каролинкалар пайдо бўлди. Шунингдек, бир неча хилдаги тошбақа ҳам келтирилди. Яқиндагина туғилган шерваччаларга Адам, Ева ва Пати номлари берилди. Ламалар, аддакс антилопаси, ёлдор қўйлар, шалпонқулоқ эчкилар ва хамелеонлар ҳам насл қолдирди. Кенгуру эса албинос туғди”, – деб аниқлаштирди 12news.uz нашрига хайвонот боғи ҳодимаси.
Маълумки, Тошкент ҳайвонот боғи 1924 йилда Туркистон генерал губернаторининг собиқ шаҳар ташқарисидаги ҳовлисининг бир қисми негизида ташкил этилган. Янги
Тошкент ҳайвонот боғи эса 22,7 гектар ерни эгаллаган. Ҳозирда бу ерда 3 минг ҳайвон ва 415 қуш тури сақланмоқда.
1998 йилдан бошлаб Тошкент ҳайвонот боғи ЕАРАЗА ташкилоти аъзосидир (Ҳайвонот боғлари ва аквариумларнинг Евро-осиё ҳудудий ассоциацияси).

Янгилик билан ўртоқлашиш: