Тошкент ҳайвонот боғига озиқ-овқат маҳсулотлари олиб кириш таъқиқланди

Дата: 13:38, 18-03-2015.

Тошкент. 18 март. ЎзТАГ – Тошкент ҳайвонот боғига озиқ-овқат маҳсулотлари олиб кириш таъқиқланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ҳайвонларга ҳеч нарса бермаслик ҳақида кўплаб илтимос ва огоҳлантиришларга қарамасдан, ташриф буюрувчилар катакларга турли озиқ-овқат маҳсуотлари отишда давом этмоқдалар. Айниқса, одам кўп бўладиган дам олиш кунларидан кейин кўплаб ҳайвонлар ўзларини ҳорғин сезадилар, кўпчилигида ҳазм қилиш тизими меъёридан чиққани кузатилади. Парҳез тартибларининг давомли бузилиши оғир натижаларга олиб келиши мумкин ва шу сабабли ҳайвонот боғи маъмурияти боғ ҳудудига ҳар қандай озиқ-овқат маҳсулотлари олиб келишни таъқиқлаш тўғрисида қарор чиқарди”, - дейилади ҳайвонот боғи хабарида.

Ҳайвонот боғидаги жониворларни тўйдиришга ҳисса қўшмоқчи бўлган меҳмонлар учун ҳайвонот боғи ҳудудида айрим ҳайвонлар учун махсус танланган озуқа маҳсулотлари таклиф этилмоқда, деб аниқлаштиришди пойтахт ҳайвонот боғи маъмуриятида.

Эслатиб ўтамизки, 2015 йил 1 мартдан бошлаб ҳайвонот боғига кириш чипталари 50% қимматлашди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: