Тошкент бўйлаб электробайкларда мотоюриш ўтади

Дата: 17:46, 22-08-2016.

Тошкент. 22 август. ЎзТАГ – 5 сентябрда Тошкентдаги Политехника музейида электробайкларда мотоюриш қилаётган Голланд Эйндховен технологик университети талабалари билан учрашув бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Музей матбуот хизмати маълумотларига кўра, мотоюриш йўли Европадан Яқин Шарқ ва Марказий Осиё орқали Хитойга қараб ўтган. Унинг иштирокчилари Тошкентга 4 сентябрда етиб келишни ва Ўзбекистон пойтахтида бир кун бўлишни режалаштирмоқдалар.

Политехника музейидаги учрашув ҳам ташриф режасига кирган.

Ушбу акция голландиялик талабалар томонидан байкерлик ҳаракати ҳамда соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилмоқда. Уларнинг электрик велобайклари электрик, экологик ва ҳавфсиз муқобил энергиядан фойдаланиш фойдалилигининг яққол исботидир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: