Тошкент биринчи халқаро гастрономик фестивални ўтказади

Дата: 13:45, 11-07-2019.

Тошкент. 11 июль. ЎзТАГ – Тошкент биринчи «Gastro Bazaar-2019» халқаро гастрономик фестивалини ўтказади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

«Gastro Bazaar» халқаро гастрономик фестивали 2019 йил 9-11 август кунлари Тошкентда бўлиб ўтади. Фестивал Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ташкил этилади", - дейилади Давлат туризм қўмитаси матбуот хизмати хабарида.

Фестивалда Ўзбекистон ва яқин хорижнинг ошпазлари ва реставраторлари, мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан келган умумий овқатланиш пунктларидан вакиллари иштирок этишади.

Фестивалга болалар учун ўйин майдончалари, дам олиш масканлари, очиқ овқатланиш жойлари ташкил этилади. Шунингдек, тадбирда таниқли маҳаллий ва хорижий бош ошпазлар томонидан маҳорат дарслари ўтказилиши, мусиқий ва рақс шоулари танловлари тадбир ташкилотчилари томонидан ўтказилиши, ғолиблар эса ҳомийлари томонидан қимматбаҳо совғалар билан мукофотланиши режалаштирилган.

Фестивалда ҳар куни ўзбек эстрадасининг етакчи ва юлдузлари чиқишлари кутилмоқда.

Фестивал Тошкент шаҳар Сайилгоҳ кўчасида бўлиб ўтади.

Сурат манбаи: kafanews.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: