Тошкент биринчи марта футбол бўйича Жаҳон кубогини кўришга муваффақ бўлди

Дата: 16:12, 07-02-2018.

Тошкент. 7 феврал. ЎзТАГ – 6 феврал куни Жаҳон кубоги биринчи марта махсус самолётда Тошкентга олиб келинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон футбол уюшмасида хабар берилишича, Жаҳон кубогининг тури 2017 йил 9 сентябрда Москвада бошланди. Декабргача унинг маршрути Россия ҳудудидан ўтиб, шундан кейин олтита қитъада 50та мамлакатга саёҳатга йўл олди. Кубок Тошкентга ҳам ушбу тур доирасида етиб келди.

Ушбу воқеа муносабати билан “Haytt” меҳмонхонасида кубокка ҳамроҳлик қилаётган делегация вакиллари билан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Куннинг ўртасида “Ўзбекистон” спорт мажмуасида байрамга тадбир бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамизки, совриннинг жаҳон турнеси ўтган йили 22 январ куни Лондонда бошланган эди. Кубок 30 апрелга қадар жами 27 минг километрдан зиёд йўлни босиб ўтиб, 51 мамлакатнинг 91 шаҳрида бўлди. Сафарнинг сўнгги манзили Токио бўлиб, кубок у ердан Россияга юборилади.

Оғирлиги 6,1 кг бўлиб, 18-каратли олтиндан ясалган соврин жамоатчиликка биринчи марта 1974 намойиш этилган. У қаҳрабодан ясалган асосга эга бўлиб, дунёни тутиб турган икки инсон фигурасидан иборат.

Футбол бўйича жаҳон чемпионати 2018 йилнинг 15 июнидан 14 июлигача Россиянинг Москва, Санкт-Петербург, Қозон, Сочи, Нижний Новгород, Самара, Калининград, Екатеринбург, Саранск, Волгоград ва Ростов-Дон каби 11 шаҳарларидаги 12 стадионларда бўлиб ўтади.

Сурат манбаи: https://ria.ru/sport/20160906/1476220945.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: