Тошкент битирувчиларининг маросими қадим инглиз анъаналари бўйича ўтказилди

Дата: 11:10, 12-10-2015.

Тошкент. 12 октябр. ЎзТАГ – Халқаро Вестминстер университетида “Битирувчиларни қутлаш маросими” бўлиб ўтди ва у анъанавий мантия ва бош кийимлари қийган ҳолда дунёнинг энг кекса университетлари анъаналарига мос ҳолда ўтказилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ОТМ хабар қилишларича, бу йилги ҳар бир 320 нафар бакалавриат битирувчисига ҳаётида ўқишни битиргани шарафига бош кийимларни осмонга отиш тасвирланган фотосурат топширилди.

Ушбу анъаналар асрлар давомида Буюк Британиядаги машҳур Вестминстер университетида асраб келинади. Шу сабабли “Битирувчиларни қутлаш маросими”ни ўтказишга Тошкентда лондон ОТМ делегацияси ташриф буюрди. Бу сафар делегацияга Вестминстер университетининг (Лондон) глобал ривожланиш бўйича проректори Александра Ҳьюс раҳбарлик қилди.

Тошкентдаги Вестминстер университети ректори Комилжон Каримовнинг сўзларига кўра, ОТМ 2002 йилда ташкил этилган бўлиб, бу ерда битирувчиларни қутлаш маросими 11 марта ўтказилмоқда. Университетини 13 йил мобайнида 1300дан ошиқ киши битириб чиқди.

Жорий йилда тўртта: иқтисодиёт (Economics), бизнесни бошқариш (Business Administration), бизнесда ахборот тизимлари (Business Information Systems) ва тижорат ҳуқуқи (Commercial law) факультетини битирган бакалаврлар битирувчилари қутланди.

Бундан ташқари, Халқаро бизнес ва менежмент (MA in International Business and Management) ва педагоглар учун махсус дастур (PG Cert of Special Study in Learning and Teaching) сингари магистрлик дастурлари битирувчилари ҳам маросим иштирокчилари бўлдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: