Тошкент Ботаника боғи миллий ва жаҳон аҳамиятига мувофиқ табиий-ўсимлик мажмуига айлантирилади

Дата: 12:41, 14-08-2014.

Тошкент. 14 август. ЎзТАГ – Тошкент Ботаника боғининг янги ривожланиш концепиясига мувофиқ, у миллий ва жаҳон аҳамиятига мувофиқ табиий-ўсимлик мажмуига айланиши лозим, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу хужжат ҳукумат қарорига биноан тақдиқланди.

Ўзбекистон Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси маълумотларига кўра Ботаника боғини ривожлантириш бўйича комиссия таркиби ҳам тасдиқланган.

Тасдиқланган концепция доирасида бу ерда ташриф маркази ва яшил театр қуриш, болалар бадиий ижодиёти экологик студиясини яратиш, Ботаника боғининг веб-сайтини очиш, iOS ва Android тизимлари учун мобил иловани ишлаб чиқиш (Ботаника боғи ҳақидаги маълумотлар билан бирга), бутун боғ ҳудуди бўйлаб аудио-гидни ташкил қилиш режалаштирилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: