Тошкент чорраҳаларида видеокузатув камералари ўрнатила бошланди

Дата: 16:10, 16-04-2014.

Тошкент. 16 апрель. ЎзТАГ – Тошкент чорраҳаларида видеокузатув камералари ўрнатила бошланди, деб хабар беради ”Poytaxt Transporti” газетаси. Ишларни 2015 йилда тугаллаш режалаштирилган.
Пойтахт ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари йўловчиларга жамоат транспорти ҳайдовчиси бекатда узоқ туриб қолганлиги, йўлда қоидани бузганлиги, салонда чекканлигини ёки транспортни ҳайдаш чоғида уяли телефондан фойдаланганлигини кўрган ҳолатда милицияга 102 рақами орқали хабар қилишларини тавсия қилади.
ИИВ маълумотига кўра, ўтган йили Тошкентда жамоат транспортини маст ҳолда бошқариш билан боғлиқ 22 ҳолат аниқланган. Бу ишни қилган ҳайдовчилар ишдан бўшатилган. 2013 йил якунлари бўйича жамоат транспорти ҳайдовчилари томонидан 90 ЙТҲ содир этилган, уларнинг 70% (63таси) автобус ҳайдовчилари ҳисобига тўғри келади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: