Тошкент чорраҳаларидаги кузатув камералари синов тариқасида ишлай бошлади
Тошкент. 7 июл. ЎзТАГ. – Тошкент чорраҳаларидаги кузатув камералари синов тариқасида ишлай бошлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) “Водители Ташкента” ҳамжамиятига асосланган ҳолда.
“Ҳурматли автомобилчилар! Эҳтиёт бўлинг! Диққат қилинг. “Мирзо Улуғбек” парки ва “БУНЁДКОР” стадиони чорраҳасида видео кузатув камералари онлайн режимда синов тариқасида ишламоқда!!!”, – деб ёзади гуруҳ аъзоларидан бири.
Гуруҳнинг бошқа иштирокчилари автомобиллардаги радар аниқлагичларнинг сигналларига асосланган ҳолда ушбу маълумотни тасдиқладилар. Маълумки ушбу ускналар фаол кузатув қурилмалари ҳақида огоҳлантиради.
Муҳокама аъзоларининг сўзларига кўра, кузатув камералари 30 ошиқ Тошкент чорраҳаларида ишламоқда.
Эслатиб ўтамизки, бундан олдин биз олдинроқ Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи Х.А.Сайдалиевга ассланган ҳолда пойтахтнинг 120 чорраҳасида видео кузатув камералари ўрнатилиши, уларнинг сони эса кейинчалик кўпайтирилиши ҳақида хабар қилган эдик.