Тошкент давлат ахборот технологиялари университети имтиҳонларга ОАВ таклиф қилди

Дата: 18:03, 31-07-2017.

Тошкент. 31 июл. ЎзТАГ – Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети (ТАТУ) 1 август куни университетда бўлиб ўтадиган тест имтиҳонларини кенг миқёсда ёритиш мақсадида, оммавий ахборот воситалари вакилларини жараёнларни бевосита кузатишга таклиф қилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ахборот технологиялари вазирлиги маълумотига асосланган ҳолда.

2017/2018 ўқув йилида университетда ўқиш истагини билдириб, 12 мингдан зиёд абитуриент ҳужжат топширган. Тест имтиҳонлари 9 та объектда (ТАТУ, Тошкент алоқа касб-ҳунар коллежида, Юнусобод туманидаги 63-, 70-, 86-, 220-, 250-, 260-, 272-сон мактаб бинолари) ўтказилади.

Эслатиб ўтамизки, жорий йилда ТАТУ мамлакат олий таълим муассасалари орасида илк маротаба тест синовларини ўтказиш жойида биометрик ва паспорт маълумотлари асосида абитуриентларни назорат қилиш ва бошқариш тизимини татбиқ қилди.

Биометрик ахборотни олиш, сақлаш ва ишлов беришга махсус дастурий таъминот жавоб беради. Биометрик паспорт маълумотлари ва бармоқ излари сканери текшируви асосида абитуриентларнинг маълумотлар базасини яратилиши ва жараённинг автоматлаштирилиши имтиҳонни назорат қилиш ва бошқариш тизиминини осонлаштиради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: