Тошкент давлат ахборот технологиялари университетига янги ректор тайинланди
Тошкент. 28 сентябр. ЎзТАГ – Тошкент давлат ахборот технологиялари университетига янги ректор тайинланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) маҳаллий ОАВ асосланган ҳолда.
Манбанинг маълум қилишича, университетнинг янги ректори қилиб илгари Касаба уюшмалари Федерациялари Кенгаши раисининг ўринбосари лавозимида, ТАТУнинг ўқув ишлари бўйича проректори ҳамда Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмалари Марказий кенгаши раиси вазифасида меҳнат қилган Тўлқин Тешабоев тайинланган.
Маълумки, универитетнинг аввалги ректори бундан олдин “Телекоммуникацион технологиялар” факультети декани бўлиб фаолият кўрсатган Ўткир Ҳамдамов эди. У ушбу лавозимга жорий йил 8 февралда тайинланган эди.
Тошкент ахборот технологиялари университети Ўзбекистондаги телекоммуникация ва ахборот технологиялари соҳасида мутахассислар тайёрловчи марказ ҳисобланади. Университетнинг Фарғона, Урганч, Қарши, Самарқанд, Нукус шаҳарларида филиаллари мавжуд. Олийгоҳ 1955 йилда Тошкент электротехника алоқа институти сифатида ташкил этилган. 2002 йилда университет мақомини олган ва Тошкент ахборот технологиялари университети деб номлана бошланган.