Тошкент Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази $17,44 млнга жиҳозланади

Дата: 22:53, 16-03-2016.

Тошкент. 16 март. ЎзТАГ – Тошкент Давлат санитария–эпидемиология назорати маркази (ДСЭНМ) $17,44 млнга жиҳозланади. Ушбу маблағлар Ислом тараққиёт банки томонидан ажратилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу маълумотлар ДСЭНМ томонидан бугун уюштирилган матбуот анжуманида очиқланди. 14 йилллик кредит (4 йил имтиёзли муддат билан)Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги номига олинаётгани айтиб ўтилди.

Бунга доир тегишли буйруқ 2014 йил 25 декабрда имзоланган. Буйруқ мамлакат президентининг 2014 йил 24 декабрдаги тегишли қарори асосида қабул қилинган.  

Тошкент аҳолисининг санитар-эпидемиологик фаровонлиги ДСЭНМ ва Тошкент  шаҳар дезстанцияси томонидан таъминланмоқда. Шаҳар, республик ва қўшни давлатлардаги эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда 2015 йилда асосий эътибор ўткир ичак инфекциялари, грипп ва бошқа респиратор инфекцияларини, эпидемик паротит, қизилча, вирусли гепатитлар, ичкетма, паратифлар, сибир ўлати ва бошқалар тарқалишининг олдини олишга қаратилади. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: