Тошкент давлат техника университетида икки янги инженерлик факультети очилади
Тошкент. 11 май. ЎзТАГ – Тошкент давлат техника университетида (ТДТУ) икки янги факультет: инженерлик тизимлари ва инженерлик-физика факультетлари очилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримовнинг 2016 йил 2 майдаги ПП-2524 сони “Тошкент давлат техника университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан кўзда тутилган.
Хужжатга мувофиқ, Абу Райҳон Беруний номидаги Тошкент давлат техника университети ва Ўзбекистон Фанлар академияси Ион-плазма ва лазер технологиялари институти Тошкент давлат техника университети негизида қайта ташкил этилади.
Қарога кўра, ТДТУ республиканинг муҳандислик-техник йўналишларда кадрлар тайёрлаш бўйича мамлакатнинг асосий олий таълим муассасаси ҳисобланади. Қайта ташкил этилган ОТМда 2016-2017 ўқув йилидан бошлаб инженерлик тизимлари ва инженерлик-физика факультетлари ишлай бошлайди.
Шу билан бирга, ушбу қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ион-плазма ва лазер технологиялари институти ва унинг қошидаги Ихтисослашган конструкторлик-техник бюро тугатилади.
Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, институтнинг аттестациядан ўтган илмий ва инженер ходимлари янги ташкил этилаётган факультетлар, шунингдек, ТДТУнинг профилли кафедра ва лабораторияларига ишга қабул қилиниши мумкин.