Тошкент энерготизимидаги авариялар иситиш қурилмалари туфайли содир бўлмоқда – “Ўзбекэнерго”
Тошкент. 20 ноябр. ЎзТАГ – Тошкент энерготизимидаги авариялар иситиш қурилмалари туфайли содир бўлмоқда, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) “Ўзбекэнерго” компаниясининг пойтахтда электр қувватининг тез-тез ўчирилишига доир саволга жавобига асосланган ҳолда.
“Кўп сони истеъмолчилар томонидан иситиш қурилмаларининг бир пайтда қўшилиши электр тармоқларига босимни кучайтириб, авария ҳолатларини келтириб чиқармоқда”, – дейилади жавобда.
Электр ишлаб чиқарувчи станциялар ишида номтаносиблик юзага келган ҳолда Миллий диспетчерлик маркази истеъмолни чеклаш ҳақида буйруқ беради ва линиялар навбати билан марказдан ўчирилади.
Хатда ушбу чоралар мажбурий чоралар эканлиги ва эренгия тизими барқарорлигини таъминлашга қаратилганлиги айтилади. Акс ҳолда аварияга қарши автоматик тизим ишга тушиб, босимнинг узилишига сабаб бўлиши қайд этилади.