Тошкент ер усти метроси учун россия поездларини сотиб олиш режалаштирилмоқда

Дата: 13:41, 16-01-2019.

Тошкент. 16 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон Тошкент ер усти метроси учун россия поездларини сотиб олиш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ “Метровагонмаш” АЖ (Россия) компанияси билан ўтказилган тўғридан-тўғри музокаралар натижаларига кўра, тўрт вагонли бешта таркиб, битта оралиқ моторли ва битта оралиқ моторсиз вагонлардан иборат таркибларни харид қилиш ҳақидаги Меморандумни имзолаган”, - дейилади президентнинг “Тошкент метрополитени ер усти линияси учун ҳаракатланувчи вагонларни сотиб олиш чоралари тўғрисида”ги қарорида.

Хусусан, ҳужжатга мувофиқ, харидларни Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 5,5 млн евролик кредити (10 йиллик импорт шартномасининг 20% тўлашга йўналтиради), шунингдек, “Тараққиёт ва ташқи иқтисодий фаолият банки” давлат корпорациясининг (Россия) 22,1 млн евролик кредити (10 йиллик импорт шартномасининг 80% тўлашга йўналтиради) ҳисобидан молиялаштириш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, кредитларни ёпиш, фоизларни тўлаш, улар бўйича комиссия ва бошқа харажатлар Ўзбекистон давлат бюджети ҳисобига қопланиши кўзда тутилган.

Бунда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ кўрсатилган лойиҳани амалга оширувчи хорижий мутахассисларга визаларни консуллик тўловлари ва бошқа йиғимлар олмасдан расмийлаштириш ва уларга кўп марталик визалар ва вақтинчалик пропискаларни узайтиришни таъминлаши зарур.

Сурат манбаи: https://www.spot.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: