“Тошкент” фонд биржасида умумий қиймати 28,64 млрд сўм бўлган беш корхонанинг давлат акциялари пакетлари сотилади

Дата: 17:14, 11-08-2014.

Тошкент. 11 август. ЎзТАГ – “Тошкент” Республика фонд биржасида давлатга тегишли беш корхонанинг умумий қиймати 28,64 млрд сўм ($12,27 млн) бўлган давлат акциялари пакетлари сотилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хусусан, “Angren Pack” ОАЖнинг (Тошкент вилояти) қиймати 11,3 млрд сўмлик ($4,837 млн) 25% акциялари савдога қўйилган. Сотувга қўйилган акциялар сони 101,6 мингта. Битта акциянинг бошланғич баҳоси номинал нархи 1,5 минг сўм бўлгани ҳолда 111,2 минг сўмга тенг.

Бундан ташқари, “УПП” ОАЖнинг (Навоий вилояти, қурилиш материаллари ва конструкциялари ишлаб чиқариш) қиймати 9,49 млрд сўмлик ($4,062 млн) 16,03% ациялари ҳам савдога қўйилган.

Шунингдек, “Автотрансқурилишмеханизация” ОАЖнинг (Навоий вилояти, қурилиш-монтаж ишлари) қиймати 6,64 млрд сўмлик ($2,84 млн) 27,47% акциялари ҳам сотилади.

Эслатиб ўтамизки, “Angren Pack” ОАЖ Ўзбекистон қоғоз саноатининг етакчи корхонаси бўлиб, бу ерда қадоқ учун картон, қоғоз ва гофротара, туалет қоғози, қоғоз салфеткалар ва сочиқлар ишлаб чиқарилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: