“Тошкент” фонд биржасида янги рекорд ўрнатилди

Дата: 22:37, 21-07-2015.

Тошкент. 21 июл. ЎзТАГ – Ўтган ҳафта (13-17 июля) “Тошкент” Республикан фонд биржасининг умумий айланмаси 3,2 млрд сўмни ташкил қилди, бу эса бундан олдинги ҳафта кўрсаткичидан 4 баравардан зиёдга ошиқдир, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Биржа матбуот хизмати маълумотларига кўра, 8 компаниянинг қимматли қоғозлари билан 43 битим амалга оширилди, 2,4 млн дона акция сотилди. Биржанинг умумий айланмасида бирламчи бозор етакчилик қилиб, унинг улуши 97% (3,1 млрд сўм), иккиламчи бозор улуши эса атига 3% (93,6 млн сўм).

Биржа умумий айланмасида банклар қимматли қоғозларининг улуши 99,7% (3,2 млрд сўм) ташкил қилди.

Биржа экспертларининг ҳисоб қитобларига кўра, 2015 йил бошидан бери “Тошкент” фонд биржасида 1322 битим тузилиб, уларнинг умумий қиймати 84,2 млрд сўмга тенг (+2,1баравар).

$1 = 2570,22 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: